Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 246 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-12 22:22:03    152

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабул давомида 9 нафар фуқаролар 10 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида туман раҳбари томонидан Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”да фаолият кўрсатиб келаётган саноат корхоналари фаолияти билан танишган сектор раҳбари томонидан тадбиркорларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, экспортни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.



Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида Шодлик ва Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинларида мевали ва манзарали дарахтлар экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга яшил ҳудудни кенгайтириш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.

Шунингдек, тадбиркор Х.Норузақов томонидан Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тиббий хизмат кўрсатиш маркази ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиб, тадбиркорга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

 “Очиқ бюджет” дастурига келиб тушган мурожаатлар асосида Халқобод маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини белгиланган тартиб асосида сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экинларини парваришлаш ва агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram