Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИДА ЭРКАКНИНГ ЎРНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

×

 2021-11-12 13:02:19    145

PDF юклаш
Чоп этиш



Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси, Ғанижонота жоме масжиди нойиби ҳамда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларда эркакларни тутган ўрни шунингдек, масъуляти ва жавобгарлигини янада ошириш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳалла фаоллари ва кўча бошилар иштирок этдилар.

Оила инсоннинг дунёдаги саодатини таъминловчи қўрғондир. Динимизда эр-хотин ўртасида ўзига хос қонун-қоидалар жорий қилинган. Агар мазкур қоидаларга эр-хотин амал қилиб олдидаги бурч ва мажбуриятларини тўла-тўкис адо этишса, бундай оила бахтли бўлади. Оила ҳалол-пок, тинч бўлса, жамият мустаҳкам ва турмуш фаровон бўлади.

Эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймасликдир. Дархақиқат, эркакнинг зиммасига аҳли аёл нафақаси фарздир.

Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунда баъзи бир оила бошлиқлари айни шу масалада ўз вазифаларини унутиб қўймоқдалар, баъзи эркаклар ўз жуфти ҳалолларига аёллар шаънига мос келмайдиган йўллар билан пул топиб келиш учун кўча-куйга чиқариб, ҳатто мадикорликка боришга мажбур қилаётганлиги сезилиб қолмоқди. Бу эса эр ўз вазифасини адо этолмаганидан бўлиб, оқибатда оилани бузилишига сабаб бўлмоқда.



 Йиғилишда айнан юқоридаги муаммолар хусусида фикрлар алмашилди.    Эркак кишининг маъсулияти ва оиладаги бурчи алоҳида қайд этилди.

Томчилардан дарё ҳосил бўлганидек, зеро оилада қут-барака, яхшилик, мустаҳкам асос эр-хотинларни ўзаро бир-бирларига чиройли муомила қилиш ва ҳамиша бир-бирларини тушуниб шукр қилиб яшашларидан туғулади.

Шу ўринда эркакларга айтар сўзимиз: “Кўзингизни очинг, дунёга эркак бўлиб келганингизни эсланг. Кичик қўрғонингиз, умр йўлдошингиз билан бирга қурган бахт гўшангиз, оилангизни асранг, унга фақат ўзингиз эгалик қилинг. Зурриёдларингиз, аҳли аёлингизнинг ҳаёти, тақдири ва насл-насабингизнинг тозалиги ва қудратли бўлиши учун  жавобгар эканингизни унутманг!

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram