Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“СИЁСИЙ МАЪРИФАТ СОАТИ” БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/c40fd0c400939637e7913.jpg)
2021-11-12 10:57:43 135
![](https://telegra.ph/file/c40fd0c400939637e7913.jpg)
Бугун, 12 ноябрь куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/4dd154618ef07f6a11490.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9e62b98d8f59e6ceff2b0.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b440e6e2ff028c32c37c0.jpg)
Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этиб келинмоқда.
Ҳафтанинг ҳар жума кунлари ташкил этилаётган “Сиёсий-маърифат соати”да Қўштепа тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтмоқдалар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.