Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-11 20:20:45    186

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



11-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишлар мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Масъул раҳбарларга дастур доирасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида мевали ва манзарали дарахтлар экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга туманда яшил ҳудудни кенгайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.

Туман раҳбари Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

“А.Яссавий Лойсон” ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан дала шароитида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан фермер хўжаликлари раҳбарларига пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экинларини парваришлаш ва агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram