Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОҒЛОМ АЁЛ - БУЮК КЕЛАЖАК
2021-11-11 15:12:40 201
“Соғлом аёл – буюк келажак” шиори остида Қўштепа тумани БЎСМда туманимиздаги хотин-қизлар ўртасида спортнинг гимнастика тури бўйича оммавий спорт тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан “Бадий гимнастика, “Эркин кураш”, “Аёллар гимнастрадаси” бўйича бир қатор чиқишлар намойиш этилди.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган мусобақада “Аёллар гимнастрадаси” бўйича Жамилахон Солижонова, Жаннатой Солижонова, Мухтарам Турсуналиева, “Бадий гимнастика” бўйича Замирахон Жалилова, Саидахон Тўхтаназарова, Ховахон Мамажоновалар юқори ўринларни эгалладилар.
Тадбир сўнгида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи Зохиджон Камилов томонидан тадбирда муносиб ўрин эгаллаган қатнашчиларига “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.