Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОСИЛ БАЙРАМИ” ТАДБИРЛАРИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
2021-11-10 21:35:15 134
Куз фаслида юртимизда боғча болаларининг севимли байрами “Ҳосил байрами” катта байрам сифатида кенг нишонланади. Ушбу байрам тадбирлари Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам болажонлар иштирокида катта қизиқиш билан ўтказилмоқда. Жумладан бугун 18,22,31 ва 32 -сонли мактабгача таълим ташкилотларида ушбу байрам кенг нишонланди.
Ушбу тадбирларда педагоглар томонидан ясалган мева, полиз, сабзавот эканлари кўргазмалари, болажонлар томонидан ясалган мева ва сабзавотлар, шунингдек, куз фаслига оид шеърлар, мақоллар ва қўшиқлар тадбир иштирокларига намойиш этилди. Тадбирларда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг ота-оналари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Бундай тадбирлар туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида давом этмоқда.