Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 231 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СИНОВ ТАРИҚАСИДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2021-11-10 21:05:47    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорига мувофиқ, аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш 2021-йил 1–25-ноябр кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

  Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш икки хил усулда, яъни 1-5-ноябр кунлари Интернет тармоғи орқали ва 11-22-ноябр кунлари қоғоз шаклида рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда амалга оширилади.

  Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш учун махсус ахборот тизими (https://census.stat.uz/) ишлаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимида синов ўтказилиши белгиланган ҳудудлар аҳолиси учунгина эмас, балки, республикамизнинг барча ҳудудларида яшовчи ва бошқа давлатларда вақтинча бўлиб турган фуқаролар учун ҳам тизимга кириб, рўйхатдан ўтиш имконияти яратилган.

  Синов тариқасида Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш натижасида ушбу ахборот тизимининг ишлаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади ҳамда 2023-йилда республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш даврига қадар фойдаланувчилар учун янада қулай ҳолга келтирилади.

Қўштепа тумани статистика бўлими.