Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 239 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-11-10 18:46:19    128

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида туманда ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 1 ноябрь кунги “Фарғона вилоятида Тадбиркорлар Кенгашларини ташкил этиш ҳамда фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-11-0-Қ/21-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, туманда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Тадбиркорлар Кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш ўртказилди. Туман ҳокими томонидан Кенгаш аъзоларига тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан кўрсатмалар берилди.



Туман ҳокимлигининг мажлислар залида мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда диний ташкилот вакиллари иштирокида Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш, аҳоли хонадонларида ток, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ҳамда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Масъул раҳбарларга аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш, оммавий спортни ривожлантириш ҳамда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш учун кенг тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

15-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида Шодлик ва Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинларида мевали ва манзарали дарахтлар экиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга туманда яшил ҳудудни кенгайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Туман раҳбари 3-сектор ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан дала шароитида йиғилиш ўтказди. Туман ҳокими томонидан фермер хўжаликлари раҳбарларига пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экинларини парваришлаш ва агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram