Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/bea38f2307a3ba2981799.jpg)
2021-11-10 15:56:17 129
![](https://telegra.ph/file/bea38f2307a3ba2981799.jpg)
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Э.Асронқулов Қўштепа туманидаги Ғишмон маҳалла фуқаролар йиғинининг фуқаролари билан пенсия таъминоти масалалари юзасидан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда туман Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Ш.Шаропов ва соҳа мутахассислари ҳам иштирок этдилар.
Қабул аввалида бошқарма бошлиғи Э.Асронқулов сўнгги йиллардаги пенсия таъминоти тизимида юз берган ўзгаришлар тўғрисида сўзлади.
Қабул давомида пенсия тайинлаш, пенсия ва нафақа олувчиларга тўловларни амалга ошириш тартиби, ногирон фарзандни тарбиялаётган оналарга нафақалар тайинлаш тартиби, талаб этиладиган иш стажи ва хужжатлари, ихтиёрий суғурта бадалларини тўлаш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/71c3e0b2fd1c439b793b6.jpg)
Унда иштирок этган пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда фуқаролар пенсия ва нафақа тайинлашдаги ўзгаришлар, бу борада учраётган муаммолар ва ўзларини ўйлантираётган масалалари юзасидан бошқарма бошлиғига мурожаат қилди.
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги