Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/24c419c00355634f08de3.jpg)
2021-11-09 20:09:45 113
![](https://telegra.ph/file/24c419c00355634f08de3.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 7-умумтаълим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туман раҳбари “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази фаолияти билан танишиб, муассасада касб-ҳунар эгаллаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Уларга етук ҳунар эгалари бўлишлари ҳамда Мустақил ватанимиз равнақига муносиб хисса қўшишларига ишонч билдирилди. Шунингдек, масъул раҳбарларга муассасада тўгараклар сонини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/1cecd75914d9a97df97aa.jpg)
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/3f142c0a52ef2b157b9bf.jpg)
Туман ҳокими томонидан “А.Ниёзов Оқтепа” ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан дала шароитида йиғилиш ўтказилди. Фермер хўжаликлари раҳбарларига пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экинларини парваришлаш ва агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.