Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎРАНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

×

 2021-11-09 14:38:02    121

PDF юклаш
Чоп этиш



САВОЛ:

Оиламизда ҳар ҳил келишмовчиликлар бўлсада, уни сақлаб қолишга ҳаракат қилдим. Лекин, 12 йиллик турмушимиз бузилди. Ўртада бир нафар фарзандимиз бор.

Суд ажрашиш учун берган аризамизни кўриб чиқиб, ”Ажрашишга ҳеч қандай асос йўқ деб”, оиламизни тиклаш учун етти ойга муҳлат берди.

Хўжайиним билан янги уй-жой қилиб чиққан эдик. Лекин ер қайнонамни номида экан. Эрим мен билан уй талашавергач ота-онамникида яшашга мажбур бўлмоқдаман. Фарзандим ҳам ўзим билан бирга.

Энди эрим “Уйни ташлаб чиқиб кетдинг, судда ҳеч нарса ундира олмайсан” деяпти...

Ахир ўша уйда 12 йиллик меҳнатим бор, куйиб қолавераманми?! Бу уйда ҳеч қандай ҳаққим йўқми. Маслаҳат беринг, қандай йўл тутай?

Ф.АЗИЗОВА.

 ЖАВОБ:

Ҳурматли фуқаро, Сизга энг аввало уй-жой қуриш жараёнидаги улушингизни тасдиқловчи далиллар керак бўлади. Бунда расмий даромадингиз, эрингизнинг расмий даромадларини кўрсатиш ва уй қурилишида учинчи шахслар маблағлари киритилганлигига аниқлик киритиш лозим. Уй қайнонангизни номида бўлсада, Сиз ва эрингизни қурилишдаги иштироки (пул, қурилиш материал, усталарнинг озиқ-овқати в.х) қиймати ҳисобидан ушбу бинодан ўз ҳаққингиз қийматини буздириб, материалларини олиш ёки Сизни даъво талабидаги суммани эрингиз ёки қайнонангиз сотиб олиши орқали талабингиз қаноатлантирилади. Бу жараён низоли бўлгани учун суд тартибида ҳал этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сон қарорига эътибор қаратинг:

Агарда қурилиш кадастр хужжатлари бўлмаса

3-банди: Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, шу жумладан ана шундай уйга нисбатан олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, мерос олиш билан, шунингдек уйни бўлиш билан боғлиқ даъволар, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс ёки бошқа манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинганидан қатъи назар, судларга тааллуқли эмас.

Бундай даъволар арз қилинганда, суд Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 194-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан аризани қабул қилишни рад этади, агар иш қўзғатилган бўлса, шахсга тегишли давлат органига ушбу талаб билан мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтирган ҳолда ФПК 124-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатади.

Айни вақтда шуни ҳам назарда тутиш зарурки, қонун ўзбошимчалик билан уй қурган шахснинг ва бошқа манфаатдор шахснинг даъволари, агар талаб мулк ҳуқуқи билан боғлиқ бўлмаган, хусусан қурилиш материалларига бўлган ҳуқуқни эътироф этиш, уйга кўчириб киритиш, уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида берилган бўлса, судлар томонидан кўриб чиқилишини истисно этмайди.

Оила кодексининг 5-бобида эр-хотин биргаликдаги мулки бўйича тушунча берилган. Сизнинг ҳолатингизда ушбу қурилиш объектига қўшган ҳиссангизни исботлаб бериш лозим. Бунда нафақат Сиз балки эрингиз қўшган ҳиссада ҳам улушингиз мавжудлиги тушунтирилади.

Ушбу саволга Қўштепа тумани Адлия бўлими бошлиғи А.Хомидов жавоб берди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram