Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 229 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“НИМА ҚИЛДИК ВАТАН УЧУН” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-11-05 20:22:30    141

PDF юклаш
Чоп этиш





Бугун Қўштепа туманидаги Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Туркистон” мажмуасида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Хотин-қизлар Жамоатчилик кенгаши ва Тарғибот гуруҳи, Маънавият ва маърифат бўлими, шунингдек тумандаги отинойилар иштирокида “Нима қилдик Ватан учун” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.











Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қошидаги Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши ишчи гуруҳи аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази маслаҳатчиси М.Улуғова, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси бош мутахассиси С.Алимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Комиловалар ҳам иштирок этишди.





Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, жамият ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни ва роли. Давлатимиз томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида гапириб ўтди ва бир гуруҳ фаол аёлларимизга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.





 Тадбир давомида Қўштепа туманида фаолият олиб бораётган отинойиларнинг оилаларда хотин-қизлар ўртасида ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримлар, эрта ва ноқонуний никоҳларни олдини олиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, тарбияси оғир аёллар билан олиб бораётган тарғибот ҳамда профилактик тадбирлар тўғрисида туман бош отинойиси М.Ўрмонованинг ахбороти тингланди. 





Туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, туман Тарғибот гуруҳи аъзоларининг давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллиги бўлган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди.








Шунингдек, отинойилар кўмагида яраштирилган оила вакиллари ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Истиқбол маҳалласида “Аёллар дафтари” ҳисобига олиниб, ижтимоий уй-жой билан таъминланган З.Эргашева эса ўзининг дил изҳорларини билдирди.








Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира М.Улуғова томонидан ўқилган гўзал шеърлар, отинойиларнинг “Янги Ўзбекистон” мавзусидаги   ноананъавий чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 








Бир пиёла чой устида ташкил эитлагн тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қошидаги Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши ишчи гуруҳи вакиллари томонидан аёлларнинг фаоллигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлашда жамоатчилик кенгашлари билан давлат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида зарур тавсиялар бердилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram