Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 240 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАГА УЙ ҚУРИБ БЕРИЛДИ

×

 2021-11-03 18:43:59    179

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимининг ташаббуси ҳамда саховатли инсонларнинг ёрдамида Шаҳартепа маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, кам таъминланган фуқаро Баҳридил Зокировага янги уй қуриб берилди.




Бугун ана шу уйни ўз эгасига топшириш мақсадида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ушбу хонадонга ташриф буюрдилар. Туман ҳокими билан биргаликда мазкур уй қурилишида ўз ёрдамини берган саховатпеша инсонлар, маҳалла фаоллари ва қўни-қўшнилар ҳам ушбу тадбир иштирокчиларига айланишди.

Баҳридил Зокированинг эски уйи бузилиб, ўрнида тамоман янги ва замонавий, қолаверса барча қулайликларга эга уй барпо этилди. Қисқа фурсат ичида битказилган уй-жойнинг қурилишида “Қўштепа саховати” гуруҳи аъзолари беғараз ёрдам бердилар. Йигитларнинг таъкидлашича, хоҳиш-ирода бўлса, ташаббускорлик бўлса, фуқаро ташвишини юракдан ҳис қила олсангиз, мана шундай эзгу амалларга йўл очилаверар экан.






– Боқувчимни йўқотганман, 1 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Ўғлим Камолиддин 21-умумтаълим мактабининг 8-синфида ўқийди, – дейди  Баҳридил Зокирова. – Маҳалланинг “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинганлигим туфайли мунтазам ёрдам бериб келишмоқда. Мустақил юришга қийналганлигим сабабли янги уйни ичига менга мослашиб ошхона, ҳамом ва ҳожатхона ҳам қуриб беришди. Худонинг атагани бор экан, мана, бугун янги уйимиз битди. Шу ишга ҳисса қўшганлар ҳаққига тинимсиз дуо қиламиз, илоё, ҳаммалари соғ-саломат бўлишсин. Айниқса, биз каби “қўли калта”ларни эътиборсиз қолдирмаётган давлатимиз раҳбарига минг раҳмат!..

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram