Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЛАЖОНЛАРНИ БОҒЧАГА ҚАМРАБ ОЛИШ ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/6475edd289408af983bab.jpg)
2021-11-03 16:08:14 208
![](https://telegra.ph/file/6475edd289408af983bab.jpg)
Қўштепа туманида мактабгача таълимга болаларни қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортмоқда. Маҳаллаларда мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги хусусий боғчалар ташкил этилаётир.
![](https://telegra.ph/file/f73526e040d947b5d112f.jpg)
Туманда мактабгача таълим ташкилотлари сонини ошириш орқали болалар қамровини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, болалар қамровидан келиб чиқиб, “Каттаболтакўл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида қўшимча 90 ўринли янги типдаги гуруҳлар қуриб фойдаланишга топширилди.
![](https://telegra.ph/file/a25130e5542b304223427.jpg)
Ушбу таълим ташкилоти Каттаболтакўл, Ватан ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3-7 ёшли болаларни қамраб олади. Ушбу ҳудудда 768 нафар 3-7 ёшли болалар бўлиб, 2021 йил якунига қадар ушбу болаларнинг 150 нафари қамраб олинган эди. Таълим ташкилотига қўшимча 90 ўринли бинонинг қад ростлаши ва 6-7 ёшли қамралмаган болаларнинг 60 нафари учун мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши, гуруҳларда бола сонининг 30 нафарга етказилиши туфайли қўшимча 180 нафар болалар қамраб олинди. Ҳозирда худуддаги жами 330 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган.
![](https://telegra.ph/file/e00be0dbda8e402c7530f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/329f721070aa294672ad9.jpg)
Бугун ушбу янги қуриб битказилган бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман хокими И.Новиков, туман прокурори И.Шомуродовҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.