Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7672c3b25f2d6fea2cff2.jpg)
2021-11-01 20:07:54 155
![](https://telegra.ph/file/7672c3b25f2d6fea2cff2.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тадбиркорлар уйида навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда 6 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/baa32b59c6ed16400ae28.jpg)
Туман раҳбари 46-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/5aa978eb29c7b90666748.jpg)
Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман ҳокими муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмаларини берди.
![](https://telegra.ph/file/59123e95ea436fe4cd709.jpg)
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Бешкапа” шифокор хизмат уйида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/918c1e2aedd03482e8947.jpg)
Тадбиркор Б.Камолов томонидан Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан дала шароитида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.