Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-30 20:43:12    126

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 16-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


19-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилиб, масъул раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 88-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Тадбиркор А.Тожибоев томонидан Гармдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган баҳмал матоси ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишган туман раҳбари томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.


Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”да турувчи Х.Абдуллаеванинг хомийлар томонидан янгидан қуриб битказилган уй-жойларини фойдаланишга топшириш мақсадида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими иштирок этиб, хонадон эгаларини янги уй-жойлар билан табриклаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.


Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари туман марказида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишдилар. Масъул раҳбарларга туман марказида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туманда “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлоқо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” юзасидан масъул раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳоли мурожаатлари билан ишлашда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган тизим асосида ҳар-бир мурожаатда кўтарилган муаммоларни манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан дала шароитида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram