Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-10-28 20:58:24    141

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди. 



Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди.

Сессия кун тартибига кўра, туман маъмурий чегарасини кўриб чиқиш, Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди, Марғилон туманлараро фуқаролик ва иқтисодий судлари раисларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти борасида 2021 йил учинчи чораги мобайнидаги фаолиятлари якунлари юзасидан ахборотлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан туман Молия бўлими ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонининг 11-банди ижроси юзасидан тумандаги 4, 25-умумтаълим мактаблари директорлигига номзодларни кўриб чиқиш тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.







Сессия давомида кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram