Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 153 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ДЎППИ ЧЕЛЛЕНДЖ”И БОШЛАНДИ

×

 2021-10-28 20:26:19    262

PDF юклаш
Чоп этиш



Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, кийиниш ва муомала маданиятини тартибга солиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Қўштепа туманидаги бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 14-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбек аёли-миллат тимсоли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.



Унда мутасадди идора раҳбарлари, тумандаги лидер аёллар ҳамда 6, 14 ва 35-мактабларнинг битирувчи синф ўқувчи қизлари иштирок этдилар. 


Давра суҳбатини туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова очиб, ўзбек аёлининг миллат тимсоли эканлиги тўғрисида сўз юритди.

Тадбир давомида соҳа мутахассисларининг Давлатимиз томонидан ёшларни айниқса, қизларни қўллаб-қувватлаб чиқарилаётган қонунлар ва қонуности хужжатлари ҳамда уларнинг аҳамияти, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, аҳоли айниқса қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, спортнинг қизларни ақлий ва жисмоний ривожланишидаги аҳамияти тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Давра суҳбатида туман ИИБ Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича катта инспектори Д.Вахобова, “Деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари Д.Юсупова, 7-умумтаълим мактаби директори Д.Олимова ҳамда туман бош отинойиси М.Ўрмоноваларнинг шахсий намуна ва маслаҳатлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Ўз навбатида иштирокчилар ҳам фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.




Тадбир давомида 14- умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи қизлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар ҳам намойиш этилди. Шунингдек, ўзбек миллий дўппилари  ҳамда қизларимизнинг кийиниш маданияти ҳақида сўз борди. Ёшлар ўртасида миллий дўппиларимизни тарғибот қилиш мақсадида ушбу давра суҳбатида “Дўппи челлендж”и бошлаб берилди. 



Тадбир иштирокчиларига хомийлар томонидан тайёрланган миллий дўппи ва адрас галустуклар тарқатилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram