Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ШАҒАЛ ЁТҚИЗИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/64d38e76615514cd47291.jpg)
2021-10-26 09:34:17 155
![](https://telegra.ph/file/64d38e76615514cd47291.jpg)
Қўштепа туманида ички кўчалар ҳашар йўли билан шағаллаштирилмоқда. Хусусан, тумандаги Баландмасжид, Эшонгузар, Шодлик, Дўрмон, Лангар ҳамда Шомирза маҳаллаларининг носоз йўллари текисланиб, шағал ётқизилмоқда.
Ҳашар доирасида Баландмасжид маҳалласида 1 км, Эшонгузар маҳалласида 300 метр, Шодлик маҳалласида 600 метр, Дўрмон маҳалласида 400 метр, Лангар маҳалласида 600 метр ҳамда Шомирза маҳалласида 300 метр ички кўчалар сифатли шағаллаштирилди.
![](https://telegra.ph/file/1278c8bfe1f2c76b6c576.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f9d08877bf4a8f094b48e.png)
Амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар энг аввало, чекка-чекка ҳудудларда яшаётган аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга, қолаверса, уларнинг ҳукуматимизга, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Туман маҳаллаларидаги ички кўчаларни шағаллаш ишлари давом этмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати