Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/25d5f64819ba15d1c42df.jpg)
2021-10-22 09:06:31 149
![](https://telegra.ph/file/25d5f64819ba15d1c42df.jpg)
Жорий йилнинг 21 октябр куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзмоқдамиз. “Дамас” ҳайдовчиларимиз, Дўрмон ички масжид йўлидан Қўштепа ҳокимиятига қатнашни хоҳлардик. Йўлларимиз янги асфальт бўлди, талабга жавоб беради. Фирма бошлиғига мурожаат килсак, транспорт идораси рухсат бериши керак дейишди. Бу масалада ижобий жавоб кутиб қоламиз” – дея шикоят қилинган.
Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинидан йўлланган ушбу мурожаат Қўштепа тумани ҳокимлиги томонидан ўрганилмоқда ҳамда муаммони ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.