Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-19 19:00:46    132

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков 27-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

32-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Ўқчи” шифокор хизмат уйида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари “Қўштепа агро мева кластери” масъулияти чекланган жамияти томонидан Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омбори фаолияти билан танишиб, тадбиркорга сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини асосий қисмини экспортга йўналтириш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram