Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДА РЎЙХАТДА ТУРУВЧИ ЁШЛАРГА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5a69b743feea9fd0ba249.jpg)
2021-10-19 18:39:59 252
![](https://telegra.ph/file/5a69b743feea9fd0ba249.jpg)
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни она юртга садоқат, мард ва жасур қилиб камолга етказиш бугуннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шу боис, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларини жадаллаштириш ўзининг ижобий самарасини беради.
Хусусан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, айниқса “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.
Бугун Қўштепа туманидаги “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуналар ҳамда меҳнат қуроллари топширилди.
Бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари ҳамда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамовлар иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/ff4447586e57a2cf149cc.jpg)
![](https://telegra.ph/file/65565b0e602a938bbb67d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7d0768690e8e806764c76.jpg)
![](https://telegra.ph/file/95fc45eb60635588013e2.jpg)
Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, мамлакатимизда “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши ҳар бир ўғил-қиз тақдири давлатимиз назоратида, эътиборида эканлигидан далолатлигини таъкидлаб ўтди.
![](https://telegra.ph/file/eb7f74b1c8083a1440a19.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6d06a24b29caa16a53984.jpg)
Тадбир давомида ёшларга меҳнат қуроллари, сайловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга “Ёшлар иттифоқи” сардори кўкрак нишонлари ҳамда махсус кийим бошлар топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.