Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ: МУРОЖААТГА ТЕЗКОР ЕЧИМ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/a9f0880bf84cd2cf63f1f.jpg)
2021-10-18 11:25:23 140
![](https://telegra.ph/file/a9f0880bf84cd2cf63f1f.jpg)
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.
Бугун навбатдаги қабул Қўштепа туманидаги Бош вазир қабулхонасида ўтказилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков тадбиркорларни қабул қилди.
![](https://telegra.ph/file/4462c086115f65b112c62.jpg)
Қабул давомида тадбиркорлар томонидан йўлланган мурожаатларда кўтарилган масалалар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ваколатли давлат ташкилотлари ва корхоналарига кўриб чиқилиши учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.