Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 176 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-15 21:10:23    132

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабул давомида 6 нафар фуқаролар 6 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.


14-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман раҳбари томонидан масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўришга тегишли топшириқлар берилди.


28-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Ғиштмон” қишлоқ врачлик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Л.Нуралиев томонидан ташкил этилган пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.


Кичик бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ер ва бошқа масалалар юзасидан қилган мурожаатлар жойида ўрганилди. Туман ҳокими томонидан мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан аҳоли вакилига тегишли тушунтиришлар берилди.


Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини, Сихатгоҳ кўчасида яшовчи Н.Нурматовнинг яшаш хонадонида хомийлар томонидан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажарилиши ҳамда қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram