Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 202 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

15 ОКТЯБРЬ – ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ

×

 2021-10-15 20:44:45    144

PDF юклаш
Чоп этиш



Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги йиғилишида қишлоқ аёлларининг, шу жумладан, туб аҳолининг қишлоқ хўжалигини ва қишлоқ туманларини ривожлантиришни жадаллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ жойларда камбағалликни йўқотишдаги роли тан олиниб, 15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган. Ушбу байрам илк марта 2008 йил 15 октябрда нишонланган. Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келинмоқда.

Қишлоқдаги аёллар уй-рўзғор ишлари, асосий хизмат вазифаларидан ташқари томорқаларида қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланадилар, фарзандларини меҳнатга ўргатадилар. Шу боис, ушбу байрам дунё давлатларидаги меҳнаткаш, бағри кенг ва фидоий қишлоқ аёлларига бағишланган.


Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Юқори ўқчи маҳалласида меҳнат фахрийлари, уюшмаган уй бекалари, нотинч оила вакиллари иштирокида “Оилам менинг бахтим” мавзусида суҳбат ташкил этилди. Кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган онахонларга ва хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram