Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1d3f1308dcce43cb9f622.jpg)
2021-10-15 16:04:35 195
![](https://telegra.ph/file/1d3f1308dcce43cb9f622.jpg)
Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми давом этмоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.
![](https://telegra.ph/file/fa278652731c249ea3f98.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b7b6405f2d429356608a5.jpg)
Қўштепа туманида ҳам пахтакорлар пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларини жадал суръатда олиб боришмоқда. Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова бугун “Бахт Пахтакор Гармдон” ММТПга қарашли “Ферузбек нурли замин” фермер хўжалиги далаларига ташриф буюрди. Терим жараёнида иштирок этаётган теримчилар билан суҳбат ўтказиб, яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишди. Шундан сўнг, фаол теримчилар туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги