Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7edff1d4916b58b6f5e5d.jpg)
2021-10-13 20:03:35 161
![](https://telegra.ph/file/7edff1d4916b58b6f5e5d.jpg)
Бугун Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ қирқ тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди.
![](https://telegra.ph/file/6da384d7b46573424278f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/224bfa35829a6560b00d0.jpg)
![](https://telegra.ph/file/4c0fa3cf60a50cef329bc.jpg)
Сессия кун тартибига кўра, Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи айрим участка сайлов комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш, шунингдек, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Сессия давомида кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги