Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/bf6ec46c4dff7bb3affd6.jpg)
2021-10-13 10:44:06 129
![](https://telegra.ph/file/bf6ec46c4dff7bb3affd6.jpg)
Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми давом этмоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.
Қўштепа туманида ҳам пахтакорлар пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларини жадал суръатда олиб боришмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Тожиева Қўштепа тумани “Яссавий Лойсон” ММТП ҳудудидаги “Жасур Жавохир” фермер хўжалигида бўлиб, теримчилар билан учрашди. Уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, суҳбатлашди. Т.Тожиева илғор теримчиларни рағбатлантириб, уларга эсдалик совғалари улашди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги