Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИНИНГ ҚАБУЛИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/3faee35b38037ff29cb6f.jpg)
2021-10-11 12:11:00 129
![](https://telegra.ph/file/3faee35b38037ff29cb6f.jpg)
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Қўштепа туманидаги “Ёшлар маркази”да Фарғона вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/f3d068495378b388aa1d2.jpg)
Унда бошқарма бошлиқлари, шунингдек, Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосалари ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/d71982dc11c2a48491543.jpg)
![](https://telegra.ph/file/101cb14485e71a3d386c8.jpg)
Қабулда жами 25 нафар жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг муаммолари билан иштирок этдилар.
Сайёр қабулга келган ҳар бир фуқаронинг мурожаати диққат билан тингланиб, масалаларга ечим топиш чоралари кўрилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифга маълум қилиш учун корхона, ташкилот ва бўлимларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/11cedb1ee3b265d94f7c1.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b33637433de7bdd492402.jpg)
Шунингдек, сайёр қабул давомида туманимиз аҳолиси учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Мазкур ярмаркада банд бўлмаган фуқаролар, хотин-қизлар ва айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги