Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 227 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-09 18:44:21    149

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида туман ҳокимлигида мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида “Туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Масъул раҳбарларга туманда ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман раҳбари “Истиқлол” маданият марказида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган талаблар асосида мукаммал бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

“Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланган 10-умумтаълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда муассасада жойлашган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


7-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишган туман ҳокими мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.


Тадбиркор А.Собиров томонидан Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган мебел цехи фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Шунингдек, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram