Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 218 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЕКСАЛАРИ АРДОҚЛАНГАН ЮРТ

×

 2021-10-08 21:51:41    187

PDF юклаш
Чоп этиш



Шу кунларда республикамиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида турли хил тадбирлар, акциялар, спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Ёшларимиз ташаббуси билан ёлғиз қариялар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг хонадонлари томорқаларида ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.



Хусусан, Қўштепа туманида ҳам “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” шиори остида турли тадбирлар ўтказилмоқда.


Миллий анъана ва қадриятларимизнинг ўзига хос кўзгуси сифатида бўлиб ўтаётган мазкур ҳафталик нуронийлар кўнглини кўтаришда, уларни қўллаб-қувватлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда.



“Мумтоз” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ушбу ҳафталик кенг тарғиб этилиб, нуронийлар кўнгли шод этилди.

Бугун ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида нуроний отахон ва онахонларимиз учун дастурхон ёзилди.

Бир пиёла чой устида отахон ва онахонларимизнинг суҳбатлари қизиб кетди.

Улар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, файз-у барака тиладилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram