Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 206 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-08 21:02:58    108

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, “Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабул давомида 5 нафар фуқаролар 6 та масалалар билан сектор раҳбарига мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар ўрганилди.


Тадбиркор Ф.Солиев томонидан “Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган мебел цехи фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорга ўз фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Юртимизда ўтказилаётган “Кексаларни эзозлаш” ҳафталиги доирасида туман Халқ таълими бўлимига қарашли 35-умумтаълим мактабида “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи нуронийлар ишторкида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, ушбу муассасада узоқ йиллар фаолият олиб борган фахрий устозларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.


“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинини қизил ҳудуддан чиқариш юзасидан ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


 “Обод қишлоқ” дастури асосида мукаммал таъмирланган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда муассасада жойлашган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Сайлов участкасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” Дастури асосида янги қурилаётган 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram