Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 165 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-10-08 19:16:15    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали блогер Олимжон Хайдаров томонидан “Нега обод қишлоқ дастури чала қолдирилди? Қўштепа тумани Хумдон МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролардан мурожаат бўлди” сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.

Мурожаат эълон қилинганидан сўнг мазкур ҳолат туман ҳокимлиги, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа тумани бўлими ҳамда “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида ўрганиб чиқилганида қуйидагилар аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонли Фармони ижросини ташкил этишга қаратилган “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2 апрель кунги 160-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2018 йил 10 апрель кунги 686-сонли қарори қабул қилинган. Қарорга асосан туманнинг 2 та (“Соҳибкор”, “Хумдон”) маҳалла фуқаролар йиғинлари дастурга киритилган.

Ушбу дастур бўйича “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғинида қуйидаги ишлар бажарилган.

Ижтимоий соҳа объектлари бўйича;

“Хумдон” МФЙ ҳудудида 1 та мактаб, 1 та МТМ филиали мавжуд бўлиб, шундан:

3-умумтаълим мактаби маҳаллий бюджет маблағларидан таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилган.

“Хумдон” МФЙ ҳудудида 1 та 15-МТМ филиалини таъмирлаш мақсадида 173.4 млн. сўм маблағ халқаро молия иниститутлари маблағлари ҳисобидан ажратилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Электр тармоқлари бўйича:

“Хумдон” МФЙ ҳудудида жами 3 та ТП мавжуд бўлиб, шундан 2 та ТП мукаммал таъмирдан чиқарилиб, 1 та ТП ҳамда 113 дона темирбетон таянчлар янгитдан ўрнатилди.

4 км тармоқ тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда 2,4 км янги тармоқ тортиш ишлари якунланди ҳамда 4.1 км 0.4 кВли ҳаво узатмаси макаммал таъмирдан чиқарилди.

 Ичимлик суви тармоғи бўйича:

“Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғини Бахт кўчасида яшовчи аҳоли ҳонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида “Обод қишлоқ ва Обод маҳалла” дастури доирасида янги 2 км тармоқ тортилиши режалаштирилиб, белгиланган ишлар ўз муддатида бажарилган. Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан ҳамкорликда 200 метр тармоқ тортилиб, Бахт кўчасида жойлашган 1-кўп қаватли уйда жойлашган 18 та ҳонадон вакиллари тоза ичимлик суви билан таъминланган. 2018 йил Обод қишлоқ дастурида мурожаатда кўрсатилган Хумдонобод кўчасига ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилмаган.

Мазкур Хумдонобод кўчасида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа тумани бўлими томонидан 2021 йил 4-чорак якунига қадар 1.0 км тармоқ тортиш ишлари режалаштирилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram