Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 194 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-07 23:37:35    168

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди. Туман ҳокими томонидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларида кўтарилган муаммо ва таклифларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


25-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


1-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


“Қийқи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “GRAF TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишилгач, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.


ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғини Янги Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган асфалтлаштириш ишлари ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга асфалтлаштириш ишларини белгиланган меъёрлар асосида сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Ёшлар марказида туман раҳбари, ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда “Кичик бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирокида фуқаролар томонидан ер ва бошқа масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан мурожаатда кўтарилган масалалар юзасидан аҳоли вакилларига тегишли тушунтиришлар берилди.


Шунингдек, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда бошоқли дон экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram