Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ”
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f063e91eea4ea50cd2a05.jpg)
2021-10-06 23:33:00 139
![](https://telegra.ph/file/f063e91eea4ea50cd2a05.jpg)
“Қоражийда” маҳалла фуқаролар йиғинида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” доирасида “Ақл чархи” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда 4-сектор раҳбари З.Мирзаев ҳамда маҳалла фахрийлари ва фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда нуроний отахон ва онахонларимиз спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича беллашдилар.
![](https://telegra.ph/file/99a83b5c1a10009930ff2.jpg)
Шунингдек, тадбир доирасида “Гармдон” маҳалласида нуронийлар иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" шиори остида пиёда юриш марафони ҳам ўтказилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги