Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎҚУВ СЕМИНАРДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/6ba0f7a9cca9fadc80cb2.jpg)
2021-10-06 23:06:28 137
![](https://telegra.ph/file/6ba0f7a9cca9fadc80cb2.jpg)
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Р.Исамутдинов, туман ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Камилов, туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда маҳаллалардаги 65 нафар кузатувчилар иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/878536df0cd3a32d41ea9.jpg)
Ўқув семинарда давомида иштирокчиларга Кузатувчи – бу сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс эканлиги, кузатувчиларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг мажбуриятлари тўғрисида атрофлича билим ва кўникмалар берилди. Семинар савол жавобларга бой тарзида ўтказилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги