Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 217 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЎЗБЕК ТИЛИ” НОРАСМИЙ КУНДАЛИК АЛОҚА ТИЛИ ЭМАС, - У “ДАВЛАТ ТИЛИДИР”

×

 2021-10-06 22:51:39    163

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун она тилимизни оммавий равишда ва кенг миқёсда, ўзбек давлатчилигининг ҳар соҳасида тафаккур ифодаларимизнинг омили сифатида қўллашимиз у қадар кўнгилдагидек бўлмагани ва бунда ҳар биримизнинг тегишлича айбимиз борлигини ҳис этамиз. Негаки, 1989 йилда «Давлат тили ҳақида» қабул қилинган Қонунга қарийб 30 йилдан ортиқ вақт бўлди. Қонун ҳеч бир соҳада ўзининг тўла-тўкис ифодасини топмади.

Шу боис, янада кучли ҳуқуқий асос берувчи бир ҳужжатга, давлат тили амал қилишини тартибга солувчи ташкилот фаолиятини йўлга қўйишга эҳтиёж сезилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишига эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 34-сонли қарори қабул килинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори асосида давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари тузилмаларида раҳбарнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди ва ушбу янги лавозимни эгаллаган мутахассисларга юқоридаги вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича жуда катта масъулият юклатилди.

Аслида, дунё айвонида жуда кўп кишиларда қизиқиш уйғотиб, катта минбарларда янграб бораётган она тилимизнинг гўзаллигини ўзимиз намоён этмасак, бошқа ҳеч ким ёрдамга келмайди. Бошқа миллатлар биз уларнинг сўзларидан қанча кўп фойдалансак, шунча мамнун бўлади. Чунки ўз сўзини тинглаган кишининг қалбида миллий ғурури уйғонишига сабабчи бўламиз. Эҳтимол, бу одатларимиз ўта меҳмондўстлигимиз ва кўнгилчанлигимиздандир. Тўғри, бу одатлар жуда ҳам яхши. Бироқ тилимизда бор атамаларни топиб ишлатсак, аҳоли уни талаффуз қилишда ҳам, ёзишда ҳам қийналмайди.

Замон қанчалик ривожланиб бораётган бўлса, тил ҳам мазкур ижтимоий жараёнларни шунчалик тез ўзида намоён қилиб бормоқда. Ҳар бир миллат ўз она тилига масъул бўлиши нақадар муҳимлиги бугунги ҳудудларни номлаш жараёнларида ҳам яққол кўринади. Шу маънода нуфузли объектларга ном қўйилаётганда ҳам миллийликка алоҳида эътибор беришимиз лозим. Ҳозирги кунда туман ва шаҳарларимизда айрим йирик савдо мажмуалари “АЗИЯ”, “МАКРО”, “ФЛАГМАН” номлари билан фаолият юритмоқда. Бу номлар халқ орасида мўлжални ифодаловчи объект сифатида, яъни, “Макро” супермаркети орқасида яшайман, “Флагман” супермаркети ёнида тушаман,-деган ибораларни оммалашишига ёрдам бермоқда. Бу номларни бора-бора жой номига айланиб кетишини инобатга олишимиз керак. 

Шу ўринда бир маълумотни Сиз билан бўлишгим келди. Швецияда инглиз тилидан фаол фойдаланиш натижасида турли соҳа фаолиятида швед тилидан фойдаланилмай қўйилди. Швед тили давлат тили сифатида йўқолиб бормоқда. Мустамлакачилик тарихига эга бўлган кўплаб мамлакатларда эски мустамлака тиллари ижтимоий ҳаёт тили ҳисобланади, она тили эса фақатгина уйда фойдаланиш ва норасмий кундалик алоқада қўлланилади.

Юқоридаги жумлага назар солсангиз, инсонни бир оз сескантиради. Миллат ўз тилини йўқотса унинг миллат сифатида йўқолиш муддати аниқланиб қолади. Шундай экан, ўз она тилимизни “фақатгина уйда фойдаланиш ёки норасмий кундалик алоқа” тили бўлиб қолмаслиги, уни дунё тан олган тиллар қаторига кўтариш ҳар бир Ўзбекистон Фуқаросининг муқаддас бурчи эканлигини унутмаслигимиз зарур.

 Умиджон Холматов,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.

 

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram