Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/273dea46da1bfaf93e619.jpg)
2021-10-05 20:22:43 119
![](https://telegra.ph/file/273dea46da1bfaf93e619.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 42 нафар фуқаролар болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/3e24d5a73b4c0abcb0a98.jpg)
16-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан танишган туман раҳбари масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
![](https://telegra.ph/file/893529bab5804be215684.jpg)
42-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар ўрганилиб, масъулларга санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/9d78faf2866f0944cba47.jpg)
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 88-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
![](https://telegra.ph/file/ba49553ba5a9815d0cf8b.jpg)
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган отин ойиларнинг навбатдаги ойлик ҳисобот йиғилишида иштирок этган И.Новиков уларнинг фолиятига алоҳида эътибор қаратган ҳолда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахтани йиғиб-териб олиш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларини кенгайтириш юзасидан тегишли кўрсатмаларини берди. Шунингдек, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги