Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ...

×

 2021-10-04 20:23:49    1907

PDF юклаш
Чоп этиш



Халқимизда “Қариси бор уйнинг париси бор” деган нақл бекорга айтилмаган. Дарҳақиқат, узоқ умр кўриш, кексалик даврини суриш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Юртимизда қайси бир хонадонда ота-она ёки улардан бири мавжуд бўлса ўша оила бағри бутун оила дейилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 сентябрдаги тегишли мажлис баёнига асосан, жорий йилнинг 4-10 октябр кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилди.

Бўлиб ўтадиган ҳафталик доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни манавий ва жисмоний қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Ушбу ҳафталикни "маҳаллабай" ўтказишга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлашга эътибор қаратилади.

Зеро, отахону онахонларимизга ҳар қанча эътибор кўрсатсак ҳам шунча кам. Ахир кексаларимиз ёшларнинг таълим тарбияси, ахлоқу одобини назорат қилиб, ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб-чиқиб панду насиҳат қиладилар.

Дарҳақиқат, инсон умри ўтиб, кексайгани сари унинг жисми заифлашиб боради, аммо ҳаёт синовларида тобланган, бошидан яхши ва оғир кунларни кўп ўтказган кексаларимизнинг борлиги Аллоҳнинг берган улуғ неъматидир. Бу ҳақда жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган чорва ҳайвонлари ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдай оқиб келган бўлар эди”. 

Аллоҳ Таоло бизларга кексалар туфайли шунчалар кўп марҳамат кўрсатар экан, ўз навбатида, бизлар ҳам уларнинг ҳурматларини жойига қўйишимиз, иззат икром кўрсатишимиз лозим. Парвардигори олам Ўз каломида кексаларга ҳурмат, айниқса ота-она қариганда уларнинг хизматида ҳозир бўлиш ҳақида оятлар нозил қилган.

Бизларнинг ёруғ ва бахтли кунларга етиб келишимизда кексаларимизнинг саъйи ҳаракатлари беҳаддир. Уларнинг хизматлари, дуои фотиҳалари эвазига биз сиҳат-саломатмиз, ҳаётимиз тинч ва фаровондир.

Азиз нуронийларимиз, ғамхўр ва дуогўй отахону онахонлармиз бахтимизга соғ-саломат бўлишсин!

А.АХМАДАЛИЕВ,

Қўштепа тумани бош имом хатиби.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram