Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-04 19:25:53    131

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, бюджет тушумларини ҳамда инвестиция дастурларининг бажарилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш юзасидан йиғилиш ўтказди. Туман ҳокими томонидан 9 ойга белгиланган режаларни бажарилишини таъминлаш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларида кўтарилган муаммо ва таклифларни ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари 21-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан танишди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


5-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга яратилган қулай шарт-шароитлар ўрганилиб, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


“Шаҳартепа” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатиб келаётган “Қиргули шифо файз” хусусий клиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.


Туман ҳокими “Шаҳартепа” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”да турувчи фуқаро Б.Зокирова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш уйида ҳомийлар томонидан олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга хонадонда олиб борилаётган қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram