Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУДЛАР ТОМОНИДАН ДОИМИЙ РАВИШДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2021-10-04 15:22:35 197
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоят судлари раислари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимиздаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда туман-шаҳарларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ниқоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлаштириш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Вилоят маъмурий судининг судяси Н.Хаджиматов ҳамда гуруҳ аъзолари Марғилон шаҳар туманлараро фуқаролик судининг судьяси Н.Эгамов ва жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан туманимизда доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ахборот кутубхона марказида ўтказилган сайёр қабулда 5 нафардан ортиқ фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилган бўлса, “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулда 7 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
А.ЭРГАШЕВ,
жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси.