Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОР ҚАБУЛИ - МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИШ УЧУН САМАРАЛИ УСУЛ
2021-10-04 11:23:29 173
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни “Тадбиркорлар қабули” ўтказиб келинмоқда.
Бугун, Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
Қабулда 7 нафар фуқаролар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий болалар боғчаси очиш ва электр таъминоти масаласида иштирок этишди.
Тадбиркорларнинг мурожаатлари туман раҳбари томонидан бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Мурожаатлар ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги