Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1b9cd9a4cfa1e61d66c71.jpg)
2021-10-02 19:52:34 117
![](https://telegra.ph/file/1b9cd9a4cfa1e61d66c71.jpg)
Жорий йил 30 сентябр куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинди.
Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Баланд масжид маҳалласидан ёзмоқдамиз. Бизни алдаб йўлимизни ўраб олишди. Энди эса кўчамиз дарвозасини беркитиб қўйишди. Аҳоли фойдаланадиган йўлда сўроқсиз уй қурилган. Мутасаддилардан ҳужжатларни текшириб, аҳоли йўлини очиб беришларини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.
Ушбу танқидий мурожаат Қўштепа тумани ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари томонидан ўрганилиб, қуйидагича изоҳ берилди.
“Мурожаатда тилга олинган жой Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган боғдорчилик йўналишидаги “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалигининг ер майдонлари бўлиб, боғдаги мевали кўчатларни муҳофаза қилиш учун атрофи ўралган ва дарвоза қўйилган.
Фермер хўжалигига ажратилган ер майдонининг чекка қисмида йўл мавжудлигини маълум қиламиз.”
Қўштепа тумани ҳокимлиги