Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-10-02 19:24:07    115

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туманда маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш юзасидан 1-сектор штаби бошқарув офиси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди. Туман ҳокими томонидан ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камтаъминланган оилалар, хотин-қизлар ҳамда ишсиз ёшлар бадлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка йўналтириш орқали доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутасадди раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда қолган фуқароларни истаклари асосида шакиллантирилган чора-тадбирларни белгиланган муддатда бажарилиши ҳамда рўйхатдан чиқариш чораларини кўриш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман раҳбари тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимида бўлиб, муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


30-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан ҳам танишилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Туманда мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида тадбиркор О.Рахматов томонидан Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хусусий шерикчилик асосида ташкил этилаётган мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилиб, масъул раҳбарлар ҳамда тадбиркорга муассасада олиб борилаётган қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов ҳамда туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram