Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЪЗИМ ВА ЭҲТИРОМ СИЗГА, АЗИЗ УСТОЗЛАР!
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/619ed48e90388a196843e.jpg)
2021-10-02 14:45:10 139
![](https://telegra.ph/file/619ed48e90388a196843e.jpg)
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устоз ва мураббийлар учун вилоятимизда байрам тадбири ташкил этилди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда вилоятимиз шаҳар-туманларидаги олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим мактаблари директорлари, фахрий устозлар, бугунги кунда таълим тизимида самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ҳам вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ушбу тадбирда Қўштепа туманида таълим тизимида самарали фаолият олиб бораётган 4-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси М.Валийева, 49- умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Ш.Хожисолиева, 43-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Г.Бўронова, 46-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Ш.Абдуллаева, 1-ИДУМ ўқитувчиси М.Ахматбековалар кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Байрам муносабати билан мукофотланган устозларимизни яна бир карра муборакбод этамиз. Жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган барча устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги