Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/12a1085f80bb727a960a2.jpg)
2021-09-27 21:20:03 112
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Истиқлол”, “Лойсон”, “Деҳқонобод”, “Шаҳартепа”, “Шомирза” ва “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ободонлаштириш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
23-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман раҳбари масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, 39-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман тиббиёт билашмасига қарашли 86-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг