Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 286 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-25 23:30:11    110

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш юзасидан 1-сектор штаби бошқарув офиси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туманда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга ободонлаштириш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Маданият марказида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камтаъминланган оилалар фарзандлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тадбирда туман раҳбари И.Новиков ҳам иштирок этди. Тадбир давомида 2 нафар ногиронлиги бўлган болаларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси ҳамда тадбирда иштирок этаётган болажонларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.




Шунингдек, 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан танишилди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туманда қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб  олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

“FERGANA GLOBAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳам ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимини кенгайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram