Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Сайлов-2021
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2887912846b6788604b21.jpg)
2021-09-25 11:59:31 122
МЕНИНГ ИЛК ОВОЗИМ
Ёшим ўн саккизда. Биринчи овоз беришим бўлажак Президент учун бўлишини ўйласам, ҳозирдан ҳаяжонланяпман. Демак, юртимизнинг келгуси беш йилликдаги тараққиётини белгиловчи бу муҳим сиёсий тадбирда менинг ҳам ўз овозим бўлади!
Сайловга дахлдорлигим муносабати билан телевидение, ижтимоий тармоқларда мавжуд бешта партия қўйган номзодлар, уларнинг дастурлари ҳақидаги чиқишларни диққат билан кузатиб боряпман. Биринчи овоз берадиган дўстларим ҳам шундай. Номзодлар ҳақида фикрлашамиз, баъзан тортишамиз ҳам. Бу борада ҳар ким ўз фикрига эга бўлиши керак-да.
Сайлов ўтадиган 24 октябар куни ўзимизнинг участкамизга бориб, овоз бериш кабинасига кирганимизда, эл-юрт "юки"ни кўтаришга қодир инсонни танлаб овоз беришимиз, Ўзбекистонимизнинг бундан кейинги беш йиллиги тақдирини белгилашини унутмаслигимиз кераклигини ҳис қилиб турибман. Ишончим комилки, ҳамқишлоқларимиз сайловда фаол иштирок этадилар.
Жаҳонгир РАСУЛХЎЖАЕВ,
1-касб-ҳунар мактаби талабаси.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг