Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-09-24 19:34:16    181

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, “Сой бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабул давомида 8 нафар фуқаролар 9 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



Шунингдек, “Катта бешкапа”, “Дўрмон”, “Шодлик”, “Лангар” ва “Солижонобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга ободонлаштириш ишларини сифатли ва қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари 20-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дарс жараёнлари билан танишди. Масъул раҳбарларга сайловга муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



8-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



“Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида йўл инфратузилмасини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ўрганилди. Масъул идора ҳамда пудратчи ташкилот раҳбарларига йўл қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

“Қумтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳунармандчиликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Шунингдек, масъул раҳбарлар иштирокида ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган ҳунармандлар билан давра суҳбати ўтказилди. Туман ҳокими томонидан соҳани ривожлантириш учун ҳунармандларни талаб ва истаклари асосида тизимли ишларни ташкил этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш, кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга пахта ҳосилини йиғиб-териб  олиш ҳамда 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экишга тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram