Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 287 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХОРМАНГ, ПАХТАКОРЛАР! (ФОТО)

×

 2021-09-24 17:31:30    173

PDF юклаш
Чоп этиш





Чаноқлардаги оппоқ бўлиб очилган лўппи-лўппи пахталар беихтиёр киши эътиборини ўзига тортади. Бободеҳқоннинг йил ўн икки ой қилган меҳнати самарасидан кўзингиз қувнайди. Қўштепа тумани деҳқонлари бу йил ҳам далаларда чинаккамига ғайрат-шижоат кўрсатдилар. Табиат инжиқликлари, сув тақчиллиги деҳқонларнинг тажрибакорлиги, ишбилармонлиги эвазига енгилди. Пахта майдонларида мўл ҳосил етиштирилди. Деҳқонлар олдида турган бугунги вазифа туманмиз “оқ олтин” хирмонини тезроқ бунёд этишдан иборат.



Х.Қосимов раҳбарлик қилаётган “Ан нур обод ерлари” фермер хўжалиги далаларида 52.9 гектар пахта экилган бўлиб, айни кунда пахтакорлар 166 тонналик маррани забт этиш учун илдамламоқдалар.

Бугун “Ан нур обод ерлари” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, пахтакор опа-сингиллармиз ва ака-укаларимиз билан дилдан суҳбатлашдик. Бир кунда 150-170 килолаб пахта тераётган теримчилар О.Юнусова, Н.Юнусова, М.Холмирзаева, М.Қосимовалар чарчоқ нималигини билмайдилар. Кузнинг ғаниматли кунларидан фойдаланиб пахта теришмоқда. Топган даромадларига рўзғорларининг камини бутлашга ҳаракат қилмоқдалар.



Айни тушлик маҳали етиб келган эканмиз. Даладаги қозонда ош ҳам пишиб турган экан. Пахтакорларимиз тушликни тамомлаб улгурмай бир гуруҳ меҳмонлар келишди “Хорманг, пахтакорлар!” дегани.



Улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Султонов, ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси З.Зохидов, ЎзХДП вилоят кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектор мудири М.Исомова, ЎзХДП Қўштепа туман Кенгаши раиси Ш.Шаропов ва ЎзХДПдан Қўштепа туман Кенгашига сайланган бир гуруҳ депутатлар эдилар.




Туман кенгаши депутати хушавоз хонанда С.Азимов пахтакорлар учун кутилмаган совға тайёрлаб келган экан. Бир зумда ўзининг дилтортар қўшиқларини ижро этиб, опа-сингилларимизни рақсга чорлади.

Бугун улар учун чинакам байрам бўлди. Тушлик пайтида бир оз бўлсада, маданий хордиқ чиқардилар.

Тадбирда сўз олганлар пахтакорларимизнинг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этишиб, 24 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этишга чақирдилар.


ЎзХДПнинг хомийлик совғалари пахтакор аёллармиз учун кутилмаган яна бир совға бўлди десак янглишмаган бўламиз. Қизиқарли ва мазмунли ўтган бугунги тушликдан пахтакорларимизнинг диллари яйраб, тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram